UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28Расман: "Барселона" даниялик футболчининг трансферини эълон қилди  0 15:12Гвардиола Бартомеунинг сўзларига жавобан: "Барселона"га овозини баландлатмасликни тавсия қиламан"  7 14:55Ҳужумкор "Аталанта" ҳеч кимдан қўрқмайди, аммо...  3 14:53Ислом Аҳмедов - "Пахтакор" академияси, Double Pass ва бошқалар ҳақида  0 14:46"Манчестер Сити" ўйинчиси АПЛ рекордини ўрнатди  1 14:37Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:27"Қўқон-1912" тез орада янги футболчиларни таништиради  5 14:24Назорат учрашуви. "Андижон" "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  6 14:14Месси "Манчестер Сити"нинг дисквалификацияси ҳақида гапирди  3 14:09ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон ҳамон 85-ўринда  23 14:00Эшитдик-да! Мурод Исмоилов "Металлург"дан кетди  8 13:41ЕЧЛ. Ҳафта ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  7 13:16"Аталанта"нинг плеймейкери Папу Гомес ҳакамга қараб бўш ҳудуд излайди  5 13:15Холанд Нигерия терма жамоасида?!  16 12:49Карикатура: Холанд ПСЖни "синдирди"  2

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди Янгиликлар

Россия кубоги соҳиби бўлган Андижоннинг жайдари йигити бугун 32 ёшга тўлди

Бугунги санада ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футболчиларни унутилмас кун билан қутлашда давом этамиз.

Бугун Андижон футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси, Россия Кубоги соҳиби Вагиз Галиулин 32 ёшга қадам қўйди. Бугунги қаҳрамонимиз профессионал футболчилик фаолиятини 2002 йил "Андижон" жамоасида бошлаган. 2006 йилда "Рубин" клубига кўчиб ўтган. Кейинчалик Россиянинг бошқа клублари - "Сибирь", "Нефтехимик", "Уфа", "Тосно", "Тамбов" шарафини ҳимоя қилди. Ҳозирда эса қуйи дивизион жамоаси "Нефтехимик"да тўп тепмоқда. Вагиз "Тосно" билан бирга Россия Кубогида зафар қучган. Бир неча йил давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида ўйнаган. 2011 йилда Осиё Кубогида жамоамиз билан бирга 4-ўринни эгаллаган. 

- Ўзимни иродали инсон деб биламан. Болалик чоғимдаёқ ана шундай характерга эга бўлганман. Мен туғилганимда онам вафот этганлар. Онасиз улғайдим. Дадам ишга кетган пайтларида бир ўзим мактабга борардим. Машғулотларга ҳам фақат ёлғиз борганман. Ёшлик чоғимдан мустақил яшашга ўргандим ва тинмасдан ҳаракатда бўлдим. Россияга 18 ёшимда келганман ва бундай катта мамлакатда бир ўзим қолганман. Дадамнинг маслаҳатлари билан ҳамма нарса жойига тушган. Яқинларимнинг жуда яхши қўллаб туриши менинг устун томонларимдан биридир, - дея ёшликдаги қийинчиликларни эслайди Галиулин.

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунини нишонлаётган Вагиз Галиулинни унутилмас сана билан муборакбод этамиз. Балки, қачонлардир у яна Андижонга, Ўзбекистонга қайтар. Мураббий сифатида кўп йиллик тажрибаларини ёш авлодга улашар, биз бунга чин дилдан умид қилиб қоламиз. У "Рубин"да туркманистонлик машҳур мутахассис Қурбон Бердиев қўл остида бир неча мавсум ўйнаган. 

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг