

Учрашувнинг бош ҳаками ОФК ҳакамларининг элит тоифасига кирувчи ўзбекистонлик ФИФА рефериси Ильгиз Танташев ҳисобланади. Унга ФИФА ён ҳакамлари Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Захира ҳаками россиялик Егор Егоров бўлади.
Баҳс 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да Москвадаги "Лукойл Арена" стадионида старт олади. Ўйин ФИФА рейтингида ҳисобга олинади.



