

Ўзбекистон аввалги турда Яманни тор-мор (5:0) этганди. Шу тариқа, Вадим Абрамов шогирдлари кетма-кет иккита расмий баҳсда муваффақият қозонишди ва 9 ой аввалги натижани такрорлашди.
Эслатиб ўтамиз, олдинги бу каби натижа январь ойида ўтказилган Осиё Кубоги-2019нинг 1 ва 2 турларида рўй берганди. Ўшанда Эктор Купер бошқарувидаги миллий жамоа Уммон (2:1) ҳамда Туркманистон (4:0) термаларини таслим қилган.



