Роналдунинг танқидидан кейин МЮ ўз базасини яхшилашга қарор қилди

Eldor Akmurzayev
13 фев 2023, 09:45
Бу ҳақда “Mirror” хабар бермоқда.

Унга кўра, “Манчестер Юнайтед” Каррингтондаги машғулот базасини замонавий кўринишга келтиришни режалаштирмоқда.

Қароргоҳ ҳудудида янги соғломлаштириш мажмуаси қурилади ва у ерда футболчилар йога машқлари билан шуғулланишади. Потенциал ўзгаришлар қаторига Каррингтонда турар-жой мажмуаси қурилиши киритилган.

Қайд этиш жоизки, Криштиану Роналду “қизил иблислар”ни тарк этишидан олдин клуб базаси ҳақида танқидий фикрлар билдирганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mirror