Роналду ва Модрич жаҳон чемпионатлари тарихидаги мутлақ рекордни ўрнатишди

3 июл 2026, 07:51
Тонгда 2026 йилги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал учрашуви бўлиб ўтди ва унда Португалия ҳамда Хорватия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.

Жамоалар Торонтодаги (Канада) "Би-Эм-О Филд" стадионида майдонга тушишди. Учрашув 2:1 ҳисобида португалияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ва Хорватия миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Лука Модрич ушбу ўйинда жаҳон чемпионатлари тарихидаги мутлақ рекордни янгилашди — улар дунё биринчиликларида ўзаро тўқнаш келган энг ёши катта рақиблар жуфтлигига айланишди. Ўйин бўлиб ўтган кунда португалиялик юлдуз 41 ёш-у 148 кунлик, хорватиялик плеймейкер эса 40 ёш-у 292 кунлик эди.

Португалияликлар "К" гуруҳида Ўзбекистонни мағлуб этиб (5:0), ДР Конго (1:1) ва Колумбия (0:0) билан дуранг ўйнаган ҳолда, иккинчи ўрин билан 1/16 финалга йўл олгандилар. Хорватлар эса "L" квартетида Англияга имкониятни бой бериб (2:4), Панама (1:0) ва Гана (2:1) терма жамоалари устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринни банд этишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com