

Бу ҳақда "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг маълум қилди.
"Роналду эртага қайдномада бўлади. У битта ўйинга майдонга туша олмади ва энди у таркибга қайтди", - деди тен Хаг.
25 октябрь куни Роналду дисквалификация қилинганидан сўнг жамоа машғулотларига қайтгани ҳақида хабар берилганди. Тен Хаг 37 ёшли португалиялик футболчини 19 октябрь куни бўлиб ўтган Премьер-лиганинг 12-тури доирасидаги “Тоттенхэм”га (2:0) қарши ўйин тугашидан олдин захира ўриндиғини тарк этгани учун уни асосий жамоадан четлатганди.
Европа лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Шериф” учрашуви 28 октябрь куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 01.00 да бошланади.



