Роналду: "Рамазон пайтида биз 22:00да ҳам машғулот ўтказдик"

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2023
Криштиану Роналду Рамазон ойида соат 22:00да машғулот ўтказиш ўзи учун ғайритабиий ҳолат бўлгани ҳақида гапирди.

-Саудия Арабистонига келганингиздан сўнг энг қийин ҳолат қайси бўлди? 

-Қийинчиликлар доим бўлади, Европа футболида ҳам. Европада машғулотлар асосан эрталаб бўлади, бу ерда эса тушдан кейин, Рамазон ойида ҳатто тунда ҳам. 

Рамазон ойи бошланганида биз 22:00да ҳам машғулот ўтказдик, бу мен учун жуда ғалати бўлди. Аммо бу мен учун янгича тажриба, хотира ва умуман янгича ҳолат. Менга бундай яшаш ёқади, аҳир биз янгича маданият ўрганамиз", - деди Роналду. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Record