Роналду ўзи қарши ўйнаган 165-жамоага гол урди

Mirjalol Normatov
12 дек 2021
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду АПЛда "Норвич"га қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирувчи гол муаллифига айланди.

"Норвич" португалияликнинг клублар миқёсида гол урган 120-рақиб бўлди. У умумий ҳисоблаганда 160 жамоага қарши ўйнаган.

Шунингдек, 36 ёшли футболчи 45 мамлакат термасига ҳам гол урган. Шу орқали Роналду умумий ҳисоблаганда ўзи қарши ўйнаган 165 рақиби дарвозасига гол киритган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: OPTA