

2023 йилда Манчестер шаҳрида CR7 Pestana номи билан 11 қаватли, тўрт юлдузли меҳмонхона қад ростлайди.
Шаҳарнинг энг қулай ҳудудида қурилдиган меҳмонхона биноси Роналду ва унинг бизнес ҳамкорларига 27 миллион фунтга тушади. Мехмонхона лойиҳалари аллақачон тайёрланиб, шаҳар ҳокимлигига топширилган.
Меҳмонхона 151 номердан иборат бўлиб, ундан шунингдек, спортзал, кафе ва барлар ўрин олади.
CR7 Pestana бренди остидаги меҳмонхоналар аллақачон Лиссабон, Мадрид ва бошқа бир қатор шаҳарларда фаолият кўрсатиб келмоқда.
Манчестерда шунингдек, МЮнинг собиқ футболчилари – ака-ука Невиллар, Райан Гиггз ва Пол Скоулзга қарашди Hotel Football меҳмонхонаси ҳам 2015 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.



