Роналду жаҳоннинг энг семиз одамига операциядан олдин ўз футболкасини совға қилди
05 ноя 2015 11:41
Янгиликлар
Роналду жаҳоннинг энг семиз одамига операциядан олдин ўз футболкасини совға қилди
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду жаҳоннинг энг семиз кишисига ўз футболкасини совға қилди.
37 ёшли мексикалик Андрес Моренонинг вазни 435 кг ва у жаҳоннинг энг семиз кишиси ҳисобланади. Мексикаликнинг операциясидан олдин Роналду ўз имзоси туширилган футболкани унга совға қилди. Жарроҳлик амалиёти ёрдамида Андрес Морено вазн ташлашга ва ҳаётини енгиллаштиришга умид билдирмоқда.
Морено туғилганидан бери ортиқча вазндан азоб чекади, бунга моддаларнинг нотўғри алмашинуви сабаб қилиб кўрсатилмоқда. У тановул қилган овқатнинг кўп қисми ёғга айланади.
Фикрлар