

Финалда Португалия терма жамоаси Францияни мағлуб этиб, (1:0) ўз тарихида илк бор Европа чемпиони бўлганди. Роналду жароҳати сабаб учрашувни якунлай олмаганди.
"Ўйин бошланганда жуда бахтли эдим ва ҳаяжонланаётгандим. Кейин жароҳат олдим ва мен учун учрашув ниҳоясига етди. Мен йиғладим.
Кийиниш хонасида жуда асабий эдим - бутун тиззам шишиб кетган эди. Бу ақл бовар қилмас воқеа эди”, - деди “Ал Насср” ҳужумчиси.



