

Манкунианлар пайшанба куни ўз майдонида Скотт МакТоминейнинг 93-дақиқада киритган голи эвазига "Омония"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Португалиялик футболчи асосий таркибда майдонга тушди, аммо гол ура олмади.
"Биз охиригача ўзимизга ишонамиз", - деб ёзди Роналду ушбу учрашувдан кейин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад"дан 3 очко ортда қолган ҳолда гуруҳда 2-ўринни эгаллаб турибди.



