Роналду «Ал Насср» раҳбариятига маслаҳат берди

Khoja
30 янв 2025
Криштиану Роналду Каземирони «Ал Насср»да кўришни истамоқда.

Улар илгари «Реал» ва «МЮ»да жамоадош бўлишган.

Daily Mirror хабарига кўра, португалиялик форвард клубига Каземирони трансфер ойнаси ёпилгунича сотиб олишга ҳаракат қилишни маслаҳат берган.

Бразилиялик таянч яримҳимоячисининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У бу мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com