Роналдо киберспорт клубининг эгаларидан бирига айланди

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017
Бразилия терма жамоаси ва "Реал" собиқ ҳужумчиси Роналдо "CNB e-Sports" киберспорт клуби акцияларининг бир қисмини сотиб олди.

Бу ҳақда Роналдо ўзининг "Фейсбук"даги расмий саҳифасида эълон қилди.

"Киберспорт ҳозирги даврда дунё миқиёсига чиқди" - дейди Роналдо.

Роналдо ва яна бир неча киши жамоанинг 50% акцияларига эгалик қилади, қолган ярми эса ташкилот ҳомийлари ака-ука Карлос ва Клебер Жуниорларга тегишли.

CNB жамоасида League of Legends ўйини бўйича таркибга эга.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia