

“Гвардиолага қизиқиш бор эди, бу у билан муҳокама қилинганди, аммо у “Ман Сити”да қолишни афзал кўрди. Эҳтимол, БФКга у билан келишувга эришиш қийинчилик туғдирар, чунки, у дунёда энг кўп маош олувчи мураббий ҳисобланади”, дейди Роналдо.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола яқинда “шаҳарликлар” билан шартномасини 2025 йил ёзига қадар узайтирди. Тите эса мундиалдаги омадсизликдан кейин терма жамоа бошқарувидан кетди.



