

Янги келишув 2031 йил июнига қадар амал қилади. Шартнома яқин соатлар ичида имзоланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Араухо 19 ёшидан буён "Барселона" тизимида. Жорий мавсум 25 ёшли марказий ҳимоячи барча мусобақаларда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатма етказиб берди. Уругвайлик футболчи мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.



