

Бу ҳақда Фабрицио Романо фикр билдирди.
"Клуб афсонаси сифатида Жанлуиджи Доннарумма ПСЖ мухлислари билан хайрлашди. Янги босқич бошланиш арафасида. "Манчестер Сити" ҳали ҳам трансфер устида ишламоқда", - деб ёзмоқда инсайдер ижтимоий тармоқларида.
Доннарумма ПСЖга 2021 йилда келиб қўшилганди. У жамоа сафида 161 та учрашувда майдонга тушиб, 56 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолганди.



