"Рома"га Шомуродовнинг собиқ устози бош мураббий бўлиши мумкин
09 ноя 2024 22:56
Янгиликлар
"Рома"га Шомуродовнинг собиқ устози бош мураббий бўлиши мумкин
Иван Юрич яқин вақтларда истеъфога чиқарилади.
99% билан 10 ноябрда бўлиб ўтадиган "Болонья"га қарши ўйин унинг "Рома" бош мураббийлигидаги сўнгги ўйини бўлади.
Қайд этилишича, сентябрда Даниэле Де Россининг ўрнига тайинланган хорватиялик мутахассис нафақат натижаларни яхшилай олмади, балки бир неча футболчилар билан алоқалари ҳам ёмонлашди.
Таъкидланишича, Юрич натижалар нуқтаи назаридан "Рома"нинг сўнгги 20 йилдаги энг ёмон мураббийи. Жамоа унинг қўл остида 11та ўйин ўтказиб, 4та ғалаба, 4та мағлубият қайд этди ва уч бор дуранг ўйнади.
Тез орада Римга клуб хўжайинлари бўлмиш Фридкинлар учиб келади. Шундан сўнг Юричнинг истеъфоси ҳақидаги қарор расмийлаштирилади. Раҳбарият Роберто Манчинини таклиф қилишни хоҳлайди, шунингдек Клаудио Раньери варианти ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар