"Рома" "Манчестер Юнайтед" футболчисини 18-20 млн еврога харид қилмоқчи

Alisher
2 сен 2020
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг тўлақонли "Рома" ўйинчисига айланиши мумкин.

Римликлар англиялик футболчи билан 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришишган. Ўйинчининг маоши эса йилига 3 миллион еврони ташкил этади.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Клублар 30 ёшли ўйинчининг 18-20 млн евролик трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Смоллинг ўтган мавсум "Рома"да ижара асосида тўп тепганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira