"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди

Mirjalol Normatov
19 июн 2025
"Рома" матбуот хизмати Фредерико Массаранинг клубга спорт директори бўлганини маълум қилди.

У бу жойда 2024 йил майидан буён ишлаган Флоран Гисольфининг ўрнини эгаллади.

Массара учун "Рома" бегона эмас. У 2011-2019 йиллар давомида "Рома"да айнан шу лавозимда фаолият олиб борган. Шундан кейин у "Милан"да ишлади, 2023 йилда эса "Ренн"га йўл олганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: asroma.com