UZ

Сўнгги янгиликлар

05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  1 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  12 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  37 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   32 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  373 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  26 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  9 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  54 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1

“Рома”, катта раҳмат сенга! Янгиликлар

“Рома”, катта раҳмат сенга!

Теглар :  Рома
Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди

Кеча, 1 май санасида Европа Чемпионлар Лигасида 2017-2018 йилги мавсумнинг дастлабки финалчиси номи маълум бўлди. “Реал” қаторасига 3-марта клублар ўртасидаги Европанинг энг нуфузли мусобақаси финалига чиқишга эришди. Зидан “Реал” билан эришиш мумкин бўлган совринларнинг деярли барчасига 2 йилда эга чиқди. Айни ёзғичларимиз эса Зидан ва унинг “Реал”и ҳақида эмас.


Ҳозиргина “шалпанқулоқ” кубок учун 26 май куни “Қироллик клуби”га қарши финалда майдонга тушадиган клуб номи маълум бўлди. Ярим финалнинг дастлабки ўйинида ўзининг собиқ ўғлони, мисрлик азамат — Муҳаммад Салоҳдан тарсаки қабул қилиб олган римлик “бўрилар” ўз уйида “Ливерпул”га қарши жавоб ўйинида майдонга тушди. Чорак финалдаёқ бошдан баланд сакраган “Рома” ўз эртагини ярим финалга келиб якунлади. Аниқроғи, якунлашга мажбур бўлди. Бу билан “Рома” “Ливерпул”дан кучсиз ўйнади ёки кучсиз бўлганлиги сабабдан мусобақадаги иштирокини тўхтатди дейишдан ўзимизни йироқ тутамиз. Зеро, “бўрилар” бугун (ҳа, бугун) биринчи ярим финал жуфтлигидаги жамоаларга (ҳа, тўғри “Реал” ва “Бавария”нинг ҳозирги даражаси “Рома”дан ҳам “Ливерпул”дан ҳам юқори) қараганда кучли ва жозибали ўйин кўрсатди. Аммо бунинг ўзи финалга чиқиш учун етарли бўлмади. 

Бунга асосий сабаб эса “Ливерпул”нинг қойилмақом триоси — Салоҳ, Фирмино, Мане ҳамда жамоадаги финалга чиқиш иштиёқи. Иштиёқ бу жуфтликдаги ҳамма нарсани ҳал қилди. Иштиёқ Салоҳни “Челси” захира ўриндиғидан Европа Чемпионлар Лигаси финалига қадар етаклади. Иштиёқ туфайли Муҳаммад елкасида “мерсисайд” клубини нуфузли мусобақанинг финалига олиб чиқди. Ҳа, ўша иштиёқ туфайли “Рома” Месси ва унинг “Барселона”сини ярим финални телевизорда кўришга мажбур қилганди. Аммо “Рома”га бироз етмади. “Рома” биринчи ўйиндаги мағлубият учун жавоб берди.

Шу ўринда “Рома”га катта раҳмат айтмоқчиман, кўрсатган ўйини ва римона жангчиларга хос иродаси учун. Тик турган ҳолда шляпамни(аслида, шляпам йўқ) ечаман. Ярим финалда ўйнасангиз, “Бавария” ёки “Реал”дек ўйнаманг! Ўйнасангиз “Рома”дек, ўйнасангиз “Ливерпул”дек ўйнанг. Ўйнасангиз, футбол жозибаси учун ўйнанг. Футбол мухлислари учун ўйнанг. Нима бўлганда ҳам бугунги ўйин учун “Рома”га катта ташаккур!

Футбол шундай, “Рома” каби жамоаларнинг жозибали ўйини, “Реал”дек жамоаларнинг фантастик натижалари туфайли ҳам футбол миллионлар ўйини. Шундай экан, дўстлар, бугундан 26-май куни “Ливерпул” — “Реал” ўртасидаги супер тўқнашувни илҳақ бўлиб кутишни очиқ деб эълон қиламиз. Тажриба ва иштиёқ, Роналду — Салоҳ курашини кўриш қизиқарли, жуда қизиқарли бўлади. Ишонаверинг!!!

Унгача эса ҳеч нарса ҳал қилмайдиган “Эл-Класико” билан ўзимизни овутиб турамиз!

Муаллиф :
Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика