"Рома" футболчиларига Дрейк билан суратга тушиш тақиқланди

Aslanov Jasurbek
16 апр 2019
Ҳаммага маълумки Дрейк - жаҳон футболининг машҳур глор мухлиси.

Кеча, 15 апрель куни "Дрейк лаънати" ҳақида хабар ҳам эълон қилинди: Рэпер билан суратга тушган футболчининг жамоаси бир неча кун ўтиб мағлубиятга учрамоқда.

Масалан, ўтган ҳафтада ПСЖ ҳимоячиси Лейвин Курзава рэпер билан тушган суратини "Инстаграм"га жойлади ва Париж клуби "Лилль"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Бундан аввал бошқа клублар ҳам "Дрейк лаънати"дан азият чеккан эди.

"Рома" ўз футболчиларини огоҳлантиришга қарор қилди.

"Жорий мавсум охиригача "Рома"нинг барча футболчиларига Дрейк билан суратга тушиш тақиқланди" - дейилади клуб "твиттери"да.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/ASRomaEN