Рожерсни ишдан бўшатиш "Лестер"га қимматга тушади

Sherzod Nurmatov
20 сен 2022
"Лестер" бош мураббий Брендан Рожерсни истеъфога чиқаришга шошилмаяпти, чунки бу ҳолатда клуб мутахассисга катта миқдорда товон пули тўлашига тўғри келади, деб хабар берди "The Sun".

Манбага кўра, 2025 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш "тулкилар"га 11,5 миллион еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Лестер" жорий мавсум стартини муваффақиятсиз ўтказиб, 7 турда 1 очко жамғариб, Англия чемпионати турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Sun