Родриго учун мавсум якунланди
03 мар 21:10
Янгиликлар
Родриго учун мавсум якунланди
"Реал" футболчиси Родриго жароҳати сабабли деярли бир йилни ўтказиб юбориши мумкин.
"Реал" вингери Родриго оғир жароҳат туфайли жуда узоқ муддатга сафдан чиқди. Бразилия терма жамоасининг 25 ёшли футболчиси Ла Лиганинг 26-турида "Хетафе"га қарши кечган (0:1) ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Аввалроқ Родригонинг хочсимон бойламларини йиртиб олгани, мавсум охиригача сафдан чиққани ва ЖЧ-2026 да ўйнамаслиги хабар қилинган эди.
"Реал Мадрид" футболчига ўнг оёқ олдинги хочсимон бойлами ва латерал мениски йиртилгани ташхиси қўйилганини расман эълон қилди.
Журналист Аранча Родригеснинг таъкидлашича, ҳужумчи 10 ойга сафдан чиққан.
Родриго жорий мавсум Ла Лигада 19 та ўйинда майдонга тушиб, "гол+пас" тизими бўйича 4 (1+3) очко тўплаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар