Робин Ван Перси: "Сульшерга вақт бериш керак. Мен мураббий истеъфосининг мухлиси эмасман"

Alisher
5 ноя 2020
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Робин Ван Перси ЧЛ 3-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" (1:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен мураббий истеъфосининг катта мухлиси эмасман. Сульшерга ғояларини амалга ошириши учун вақт бериш керак. Умид қиламанки, у вақт олади. 

Мен футбол мухлисиман, аммо жамоа бу ўйинда яхши ҳаракат қилмади", - дейди Ван Перси.

Эслатиб ўтамиз, кеча Истанбулда "Истанбул Башакшехир" "Манчестер Юнайтед"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.


AlisherМуаллиф
Манба: sport.bt.com