UZ

Сўнгги янгиликлар

17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  0 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  0 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  4 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  25 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  11 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  15 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7

Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди Янгиликлар

Роберто Карлосга Одил Аҳмедов ва "Реал" ҳақида савол берилди

Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига меҳмон сифатида таклиф этилган футбол афсонаси Роберто Карлос матбуот анжуманида иштирок этди.

Савол: Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов билан “Анжи”да бирга ўйнагансиз. Ўша даврлардан қандай умумий хотиралар қолган?


Роберто Карлос: - Илиқ хотираларни ёдга туширган саволингиз учун катта раҳмат. Одил Аҳмедов жамоамизга келган пайтдаёқ унинг салоҳиятига амин бўлганман. Майдонни кўра билиши, ўйинни ўқиши, ташкил этиш қобилияти ва аниқ тўп узатишлари билан юқори даражадаги футболчи эканлигини исботлаган. Одил билан бирга тўп тепиш мен учун шараф бўлган. Одил билан яхши дўст, ўртоқ булиб қолганмиз. Кеча футзал учрашувини биргаликда ўтириб, томоша қилдик. У билан яна дийдорлашганимдан хурсандман.

Суперкубокка таклиф боис Ўзбекистонга келдим. Мамлакатингиз футболининг жуда тез, жадал ўсаётганини ўз кўзим билан кўрдим. Барчангизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклайман. Бизни Тошкентга, ажойиб тадбирга таклиф этганликлари учун ЎФФ раҳбариятига миннатдорлигимни билдираман.


Савол: - Хаби Алонсо бошчилигида “Реал” қанчалик юксак натижаларни қайд эта олади?


Роберто Карлос: - Мен “Реал”нинг фахрий элчисиман. Кўп маълумот бера олмайман. “Реал” катта клуб. Ҳамиша юксак марраларни кўзлаб, улкан мақсад сари ҳаракат қилади. Бу жамоага ҳар бир мутахассис ҳар томонлама тайёр бўлиб келади. Хаби Алонсода ҳам катта иштиёқ бор. Биз уни қўллаб қувватлаймиз. Унга ишонамиз.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика