Роберто Ди Маттео: «Бироз дам олишга қарор қилгандим»

Aziz Tukhtamuradov
23 мар 2014, 21:43
«Челси» жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Ди Маттео бироз танаффусдан сўнг яна фаолиятини давом эттиришга тайёрлигини айтиб ўтди.

«Ушбу танаффус мен учун оиламга вақт ажратишга катта ёрдам берди. Бу мен учун жудаям муҳим эди. Чунки биз бир-биримизни сўнгги беш йилда деярли кўрмаган эдик.

Кўп жамоалар томонидан таклифлар билдирилгани мени жудаям ҳурсанд қилди. Лекин, мен бир оз дам олишга қарор қилгандим.

Айни пайтда фаолиятимни қаерда давом эттиришим номаълум. Мен учун клубнинг мақсадлари, раҳбарият томонидан қўйилаётган вазифалари муҳим ахамият касб этади», – дейди мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru