

"Ажойиб беш йилдан сўнг "Лос-Анжелес Гэлакси"ни тарк этаман. Бу буюк клуб тарихига кириш мен учун шараф бўлди.
Энди янги чақирувлар вақти келди, футболчилик фаолиятим давом этади" - дейди Кин.
36 ёшли ирландиялик олти мавсум давомида "Гэлакси"га 3 маротаба MLS чемпиони бўлишга ёрдам берди. Кин ушбу клубда 100 тадан ортиқ гол уришга муваффақ бўлди.



