Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" ўз майдонида мағлубиятга учради, Алиқуловдан автогол

Alisher
16 мар 2025
Туркия Суперлигаси 28-тур доирасидаги "Ризеспор" — "Бодрумспор" ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ўйинни асосий таркибда бошлади ва 45+3 дақиқада жароҳат сабаб алмаштирилди. Афсуски, ҳамюртимиз ўйиннинг 22-дақиқасида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Бунга қадар 40-дақиқада Самет Акайдин иккинчи сариқ карточкасини олиб, мезбонларни қийин ҳолатда қолдирди.

"Ризеспор" ўз майдонида 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.


16 мар 2025, 15:30
Rizespor — Bodrum FK
0 – 2
Тугади


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia