Рис Жеймс жароҳат олиб, Англия терма жамоасини тарк этди

Aslanov Jasurbek
26 мар 2023
Рис Жеймс жароҳат туфайли Англия терма жамоаси тасарруфини тарк этди.

"Челси" ҳимоячиси сонидан жароҳат олди ва 29 март куни Украинага қарши бўладиган баҳсда иштирок эта олмайди. Жароҳат даражаси енгил эканлиги айтилмоқда.

"Челси" 1 апрель куни "Астон Вилла" билан, 4 апрелда эса "Ливерпуль" билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football.London