Рио Фердинанд: "МЮ АПЛда кучли тўртликка киради"

Aslanov Jasurbek
30 дек 2023
Рио Фердинанднинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум АПЛни кучли тўртталикда якунлайди.

"МЮ топ 4га бир амаллаб кирмайди, улар ўша ерда бўлишади.

Янги раҳбариятнинг бунга алоқаси бўлмайди деб ўйлайман, улар шунчаки кузатишади.

Гап жароҳатларда деб ўйлайман, бу жабҳада МЮ энг ёмонлардан бири эди. Январда кўпчилик сафга қайтади ва жамоага ёрдам беришади.

МЮ орқада қолиб кетгани йўқ, улар тўртталикка қайтишади" - дейди собиқ ҳимоячи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Mirror