Рио Фердинанд: "Ҳар сафар Кейн хет-трик қилганини кўрсам, кўнглим беҳузур бўлади"

Administrator
16 ноя 2023
Собиқ ҳимоячи Ҳарри Кейн ҳақида гапирди.

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ футболчиси Рио Фердинанд ҳужумчи Харри Кейннинг "Боруссия"га қарши ўйинда қайд этган хет-триги ҳақида гапирди.

"Бу унинг учинчи хет-триги! Ҳар сафар Кейн хет-трик қилганини кўрсам, кўнглим беҳузур бўлади ва нега МЮ уни сотиб олмагани ҳақида ўйлайман", -дейди Рио Фердинанд.

Маълумот учун, Харри Кейн 2023 йилда "Тоттенхэм"дан "Бавария"га ўтганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: The Sun