Рэшфорд "Борнмут" билан ўйинни ҳам ўтказиб юбориши мумкин

Narzulla Saydullayev
20 май 2023, 09:55
Маркус Рэшфорд бугун АПЛ доирасидаги "Борнмут"га қарши баҳсда иштирок этмаслиги мумкин.

Бу ҳақда "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг маълум қилди.

"Рэши бутун ҳафта давомида яхши шуғулланди, аммо бугун [жума] касал бўлиб қолганини айтди. Шанба куни унинг ҳолатига қараймиз", – деди тен Хаг.

Олдинроқ ҳужумчи оёғидаги жароҳат туфайли "Вулверхэмптон"га қарши баҳсни (2:0) ўтказиб юборганди.

Рэшфорд бу мавсум АПЛда 16та гол билан МЮ тўпурари бўлиб турибди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: skysports.com