

Бу ҳақда "Манчестер Юнайтед" устози Эрик тен Хаг маълум қилди.
"Рэши бутун ҳафта давомида яхши шуғулланди, аммо бугун [жума] касал бўлиб қолганини айтди. Шанба куни унинг ҳолатига қараймиз", – деди тен Хаг.
Олдинроқ ҳужумчи оёғидаги жароҳат туфайли "Вулверхэмптон"га қарши баҳсни (2:0) ўтказиб юборганди.
Рэшфорд бу мавсум АПЛда 16та гол билан МЮ тўпурари бўлиб турибди.




