Рэшфорд Англияга қайтиши мумкин, аммо МЮга эмас

Sherzod Nurmatov
30 апр 2026, 13:22
Ҳуқуқлари "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган инглиз ҳужумчиси "Барселона"да ижарадасидан сўнг Премьер-лигага қайтади.

"Sky Sports" хабарига кўра, "Астон Вилла" ҳужумчини "қизил иблислар"дан сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Айни пайтда "Барселона" Рэшфордни "қизил иблислар"дан қайтариб ижарага олмоқчи, аммо уни 26 миллион фунтга харид қилиш бандини фаоллаштириш ниятида эмас.

"Олд Траффорд" бунга рози бўлиши эҳтимолдан йироқ. Улар ҳужумчи билан доимий равишда хайрлашмоқчи ва товон пулини камайтиришни истамаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Рэшфорд 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида "Вилла Парк"да ўйнаган ва 17 ўйинда 4 та гол урган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports