

Футболчи "Барселона"га қайтишга тайёр эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда Mundo Deportivo Мундо Депортиво газетаси мухбири Ферран Мартинес хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳозирча 27 ёшли футболчининг вакиллари "Барселона"нинг спорт директори Деку билан алоқа ўрнатмаган. Таъкидланишича, Марк Кукурелья трансфери учун тахминан 50 миллион евро нарх белгиланган. "Челси"дан футболчини сотиб олиш "Барселона" ўзининг асосий ҳимоячиларидан бирини сотишига боғлиқ бўлиши мумкин.
Марк Кукурелья 2012–2020 йилларда "Барселона" тизимида бўлган. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади.



