"Реал"нинг собиқ футболчиси Моуриньонинг берган ваъдасини айтди
28 сен 2018 20:13
Янгиликлар
"Реал"нинг собиқ футболчиси Моуриньонинг берган ваъдасини айтди
"Реал" академияси тарбияланувчиси Хосе Родригес мураббий Жозе Моуриньонинг ваъдаси ҳақида гапирди.
"Моуриньо мени дунёдаги энг машҳур лўлига айлантиришини ваъда берганди. Бунга тўхтамасдан кулгандим. Дунёнинг энг яхши мураббийи менга шундай деганини одамларга қандай қилиб тушунтиришни ҳам билмасдим. Орадан 6 йил ўтган бўлса ҳам бу кунни кечагидек эслайман", - деди 23 ёшли испаниялик.
Родригес 2012 йилда Моуриньо қўл остида "Реал"да дебютини ўтказганди. Ҳозирда хавбек Голландиянинг "Фортуна Ситтард" жамоасида ҳаракат қилмоқда. Унинг трансфер ҳуқуқи "Маккаби Тель-Авив"га тегишли.
Фикрлар