"Реал"ни ЕЧЛ финалига олиб чиққан футболчи Қатар жамоасида ўйнайди
25 июн 2024 16:29
Янгиликлар
"Реал"ни ЕЧЛ финалига олиб чиққан футболчи Қатар жамоасида ўйнайди
Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Реал" ҳужумчиси Хоселу фаолиятини Қатарда давом эттиради.
Душанба куни Хоселу ва "Ал Гарафа" ўртасидаги келишув амалга ошгани маълум бўлганди. Бундан "Реал" ҳам хабардор.

34 ёшли ҳужумчи "Ал Гарафа" билан 2026 йилнинг июнигача мўлжалланган шартномага имзо чекади.
Айни пайтда барча ҳужжатлар тайёрланмоқда.
Маълумот ўрнида, Хоселу "Бавария"га қарши ярим финалнинг жавоб учрашувида дубль қайд этиб, мадридликлар финалга чиқишида катта ҳисса қўшган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар