UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Шацких: "Ҳужумда эса бизга охирги узатма ёки зарба етишмади"  3 00:05Роналду 30 ёшга тўлганидан бери 450та гол урди  5 23:37Шавкат Мирзиёев - Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг раиси  10 23:20"Ал Аҳли" муддатидан аввал кейинги босқичда, Роналдунинг голлари "Ал Насср"га 3 очко тақдим этди  16 22:54Элит ОЧЛ. "Истиқлол" ва "Пахтакор" ўртасидаги зерикарли ўйинда ҳисоб очилмади  43 22:30Ансу Фати Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  1 22:20"Барселона"нинг XXI асрдаги энг яхши футболчилари  13 21:25Британия топ-клублари Шотландия ёшлар терма жамоаси сардорини кузатишмоқда  0 20:45"Эвертон" собиқ футболчисига ҳайдовчи бўлиб ишлаш таклиф қилинди  1 19:45Элит ОЧЛ. "Истиқлол" – "Пахтакор". Таркиблар эълон қилинди. Машарипов бошланғич таркибдами?  18 19:20"Sky Sports"нинг Рубен Аморим билан жонли эфирда уюштираётган суҳбатини бузиб қўйган Эд Ширан кечирим сўради  0 18:55"Нефтчи" – "Насаф" баҳсида қаршиликлар футболчисини четлатиш учун асос бўлмаган — Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 18:24"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 17:58"Реал" "Ливерпул"га қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради  21 17:31Салоҳ: "Деярли декабрь бўлди ва мен клубда қолиш учун бирорта ҳам таклиф олмадим"  4

"Реал"да ҳамма нарса ўзгар... Тўхтанг. "Реал"га нима бўляпти? Янгиликлар

"Реал"да ҳамма нарса ўзгар... Тўхтанг. "Реал"га нима бўляпти?

Революциянинг ярми амалга ошди, бироқ кейин ҳаммаси тўхтаб қолди.

"Сельта"га қарши биринчи тур учрашувида майдонга тушган 11 футболчи ўтган мавсум ҳам "Реал"да ўйнашган. Ёдингизда бўлса керак, аммо эслатиб қўяман: "Реал" ёзда янги футболчилар учун 303 млн. евро сарфлади. Бу жорий мавсумнинг рекорди: Ҳозирча ҳеч ким улардан кўп пул ишлатгани йўқ.


Аммо Зинедин Зидан янгилардан ҳеч кимни майдонга туширмади, бунинг устига Гарет Бэйлни асосий таркибга киритди. Уэльсликнинг кетиши шунчалик ойдин эдики хатто Зиданнинг ўзи ҳам бу ҳақида гапирганди. "У эртагаёқ жамоани тарк этса, ҳамма учун яхши бўлади" - деган эди Зидан 21 июль куни. Шанба куни ўйиндан сўнг мураббий у қолишини тасдиқлади.

Бу абсурд ёки аҳмоқлик эмас. Бу хатто Зиданнинг истаги ҳам эмас. "Реал"га жароҳатлар зарба берди.

Бир неча ҳафта олдин революция режа бўйича кетаётганди. Клуб 6 футболчини сотиб олди. Менди - Марселога ҳақиқий рақобатчи бўла оладиган ҳимоячи. У бошқа услубда ўйнаб, рақиб майдонида прессинг уюштиришга қодир. Милитао тактик схемада тажриба қилишга имкон беради, унинг асосий вазифаси кўп жароҳат оладиган Варан ўрнини тўлдириш. Йовичда Бенземада йўқ ҳислат бор: У вазиятлардан унумли фойдаланишни билади. Азар - жамоанинг янги юлдузи, ўтган мавсум "Реал"га айнан у етишмади. "Қироллик клуби"нинг янги услуби унинг атрофида қурилади. Ақлли ва тўғри харидлар. Кейин муаммолар бошланди.


Асенсио жароҳат туфайли деярли мавсумни тўлиғича ўтказиб юборади. Браим Диас, Менди, Родриго ва Азар ҳам жароҳат олишди. Трансфердан сўнг Йович ҳам шикастланди ва оёққа туришга улгурди. Эҳтимол, Антонио Конте бошқарувидаги "Интер"га кетган физиотерапевт Антонио Пинтуш жиддий йўқотиш бўлгандир. Лекин унинг ўрнига келган Грегори Дюпонт ҳам ўз ишининг устаси. ХХI аср бошидаги "Лилль"нинг тарихий ютуқлари( Франция чемпионатида тўрт марта 3-ўрин, икки марта 2-ўрин, чемпионлик ва мамлакат кубоги)га катта ҳисса қўшган. Шунингдек, Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси физиотерапевти бўлиб ишлаган. Ҳар қандай ўйинчининг шикастланиши ёқимсиз ҳолат. Бироқ Азарнинг жароҳати ажралиб туради. Чунки "Реал"даги жиддий ўзгаришларда айнан ушбу вингер асосий рол ўйнайди. 



Тактика ҳақида тўхталамиз

Карло Анчелотти давридан "Реал" Криштиану Роналдуга мослашга тактикада ўйнаб келган. Роналду жарима майдони ичида тўпга бир марта тегадиган ҳужумчига айланганида, "Реал" услуби соддалашган. Бу тактикада асосий вазифа - тўпни рақиб жарима майдончасига етказиш, қолганини Криштиану уддалайди. 2013-2018 йилларда "Реал" битта ўйиндаги кросслар бўйича Испанияда кучли учликда бўлган. Ўтган мавсум эса бу натижада пасайиш кузатилди (бешинчи ўрин), аммо жарима майдончасига узатмалар "Атлетико" ва "Барселона"никидан кўп. Роналду йўқлигида ўйин услуби жиддий ўзгармади, бироқ бу тактика фойда келтирмай қўйди.


Ғоя бўйича Азарнинг трансфери муаммоларнинг ечими бўлади. Энди жамоа Азар атрофида қурилади. Бельгиялик жарима майдончаси ичида ўйнайдиган футболчи эмас ва у тўпни ерда бўлишини хуш кўради. Демак, "Реал" бошқача ўйнаши керак. На Моуринью, на Конте ва на Сарри "Челси"да Азар билан узатмаларга таяниб ўйнамаган.

Азарга мослашган тактика тузиш - Зидан учун катта чақирув. Мадриддаги икки ярим йиллик муваффақиятли йилдан сўнг у ҳар қандай танқидга қўлга киритган кубоклари билан жавоб бериши мумкин эди, аммо бир савол ҳали ҳам жавобсиз қолган. Зидан қандай мураббий?


Зидан икки ярим йил давомида воқеаларга тўғри реакция билдирди ва вазиятга қараб қарор қабул қилди, аммо катта ўзгаришларга қўл урмади. Ўзгаришлар билан ўйнаш, учрашувни назорат қилиш юқори даражада эди. Зиданнинг позицион ҳужумлари ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Балки у жамоани юқори прессингга ўргатар? Билмаймиз. Хатто бу унинг режасида борми ёки йўқ, бу ҳақида маълумотга эга эмасмиз.


Азарнинг Халқаро Чемпионлар Кубоги ўйинларидаги максимал иштироки бу саволга жавоб бера олмади. "Реал" турнирда муваффақиятсизликка учради, таркиб билан турли тажрибалар ўйин асоси қандай эканлигини кўришга имкон бермади.


Азарнинг жароҳати туфайли вазият оғирлашди: Зидан мавсум давомида услубни ўзгартиришга мажбур бўлади. Биринчи турда нафақат таниш таркиб, балки таниш ўйинни кўрдик: Мадридликлар рақибини бутун ўйин давомида эмас, муҳим вазиятларда таслим этди. Биринчи иккита гол - Бэйл ва Крооснинг индивидуал ҳаракатлари маҳсули, учинчиси эса эски хотираларни ёдга солди. Ўйин охирида Зидан схемани ўзгартирди (учта эмас, тўртта ярим ҳимоячи ўйнай бошлади), Васкес қарши ҳужумда гол урди - буни ҳаммамиз кўрганмиз.


Таркиб ҳалигача йиғилмаган

Азар ва Менди жароҳатлари "Реал"ни "пауза"га қўйган ягона сабаб эмас. Жамоага марказий ярим ҳимоячи етишмаяпти. Бу вазият Флорентино Перес мураббийлар билан трансфер туфайли жанжаллашган дамларни эслатади.


Поль Погба, Кристиан Эриксен ва Донни ван де Бек. Уларнинг услуби бир-бириникига мос тушадими? Погба тўп билан ишлашда кучли, позицион ўйинда эса аксинча. Ван де Бек позицион ўйинда тўпсиз яхши ҳаракат қилади ва прессингда ўзини кўрсатишга қодир. Эриксен - универсал, "Тоттенхэм"да гоҳида ҳужумчи ортидаги футболчи ёки таянч ярим ҳимоячиси вазифасини бажаради. У ҳар қандай топ-клубга мос тушади, аммо ван де Бек ва Погбанинг ўйини бир хил эмас. Бундай футболчиларни қандай қилиб бир-бирига захира трансфер сифатида кўриш мумкин. Эриксенни харид қилиш учун шу сабабнинг ўзи етарли.


Модрич-Кроос-Касемиро учлигига роллар жуда тўғри тақсимланган. Бу йигитлар кетма-кет уч йил Чемпионлар лигасини ютишда муҳим ролни ўйнашди. Бироқ уларнинг ҳеч бири сўнгги икки йилда ўсишга эришмади, аммо 2019/20 мавсум стартида уларни ўйнатишдан бошқа вариант йўқ.

Абсурд вазият: Клуб трансферларга 300 млн. евро сарфлади, биз эса улар қандай ўйнашини билмаймиз. Бу бўрттириш эмас: Погба ва ван де Бек билан ўйин услуби фарқ қилади. Камида прессингга бўлган ёндашув бўйича. Умуман олганда, "Реал"да ҳақиқатдан ҳам революция бўлмоқда. Фақат у ўртада тўхтаб қолди, у қачон якунлашини эса натижага жавобгар инсон ҳам билмайди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика