Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"
07 ноя 23:35
Янгиликлар
Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"
"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви 9 ноябрь куни ўтказилади.
"Агарда ушбу натижага эришишимдаги рақибни танлаш керак бўлса, албатта "Ливерпуль"ни танлаган бўлардим.
Бошқа давлатлардан кўра, ушбу мамлакатда мен кўпроқ вақт ўтказяпман. "Барселона" менинг ҳаётимга катта таъсир ўтказган: у ерда мен болбой, футболчи ва мураббий бўлганман. "Бавария" ҳам менга ажойиб тажриба тақдим қилган.
"Ливерпуль", айниқса, Клопп билан рақобат ушбу мамлакатда биз учун асосий воқелик бўлди.
Бу ерда барчаси тезда ўзгариб кетишини яхши биламан. Бир ҳафта олдин "Ливерпуль" кетма-кет 6-мағлубиятини қабул қилиб олганида барча: "Бу фалокат", деганди. Кейин улар иккита ўйинда ютди: "Улар зўр ҳолатда". Энди мураббийлар бу ҳолатни тўғри баҳолай олишмоқда, ўсиш ва пасайиш бўлиб турадиган ҳолат.
Биз "Ливерпуль"га ўсиши учун туртки берганмиз. Ўша пайтдаги "Ливерпуль" билан рақобат ҳам бизни ўсишга мажбур қилганди", - деди Пеп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар