"Реал" ёзда Хамес ёки Искони сотмоқчи
01 мар 2016 12:12
Янгиликлар
"Реал" ёзда Хамес ёки Искони сотмоқчи
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзда ярим ҳимоячи Иско ёки Хамес Родригесни трансферга қўймоқчи.
Маълумотларга кўра, клубдагилар бу икки футболчининг ўйинидан мамнун эмас. Хамесда жамоа собиқ мураббийи Рафаэль Бенитес билан муаммолар бўлган эди. Бундан ташқари, Хамес ноябрь ойида маошини кўтаришни сўрагани ҳам раҳбариятга ёқмаган. "Реал"дагилар Зинедин Зидан колумбияликнинг аввалги даражасига қайтаришига умид билдирмоқда.
Искога тўхталадиган бўлсак, мураббийлар унинг барқарор ўйин кўрсатмаётганидан норози.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар