"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак
06 окт 2025 11:23
Янгиликлар
"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак
Бу ҳақда "Fichajes" маълум қилди.
Мадриднинг "Реал" клуби франциялик ярим ҳимоячи учун 60 миллион еврогача бўлган таклифларни кўриб чиқмоқда.

Хабар қилинишича, 22 ёшли франциялик ярим ҳимоячига Европанинг бир қанча клублари, жумладан, "Манчестер Сити" ҳам даъвогарлик қилмоқда. "Шаҳарликлар" хавбек учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
"Манчестер Сити" Камавингани ярим ҳимоясини кучайтириш учун асосий ўйинчи сифатида кўради. Хосеп Гвардиола франциялик футболчининг фазилатларини, хусусан, унинг тўпни олиб қўйиш қобилияти ва майдондаги кўп қирралилигини қадрлайди. Маълумотларга кўра, Англия клуби бу суммани оқилона сармоя деб ҳисобламоқда.
Бундан ташқари, Камавинганинг потенциал сотилиши "Реал"га ўз таркиби ва иш ҳақи ҳисобидан жой бўшатиш имконини беради, бу эса бошқа муҳим позицияларни кучайтириш ишларини осонлаштиради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар