«Реал» – «Хетафе». Бэйл сонидаги муаммо туфайли майдонга тушмади

Narzulla Saydullayev
23 сен 2013
«Реал» клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл «Хетафе»га қарши ўйин (4:1) қайдномасидан эхтиёткорлик туфайли олиб ташланганини маълум қилди.
24 ёшли футболчи сонида муаммолар сезди, шу боис клуб шифокорлари уни майдонга туширмасликка қарор қилишди.

«Бэйлда машғулот вақтиза кичик муаммо пайдо бўлди. Бу жароҳат эмас. Шунчаки у ўзини яхши ҳис қилмади. Гарет жуда ҳам майдонга тушишни истаганди.

Бэйл чоршанба куни майдонга тушадими ёки йўқ билмайман. Менимча шанба куни ўйинга тўла тайёр бўлади.

Футболчи мавсумолди тайёргарликларни жароҳат туфайли ўтказиб юборгани учун ҳали жисмоний ҳолати юқори эмас», – дейди Карло Анчелотти. 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru