"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи
20 июл 15:51
Янгиликлар
"Реал" Винисиус билан шартнома бўйича музокараларни қайта бошламоқчи
"Реал" тез орада Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттиради.
Клуб жорий йилнинг февраль ойида футболчи билан бу мавзудаги мулоқотни тўхтатган эди.
Манбага кўра, мадридликларни бразилияликнинг маош бўйича сўровлари қониқтирмаяпти. Норасмий маълумотларга кўра, Винисиус йилига 20 млн евро маош олмоқчи.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ, Винисиус Саудия Арабистонида 5 йил ичида 1 млрд евро ишлаб топиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар