"Реал" ва "Фенербахче" Гюлернинг трансфери бўйича келишиб олди, у бугун Мадридга боради
06 июл 2023 08:08
Янгиликлар
"Реал" ва "Фенербахче" Гюлернинг трансфери бўйича келишиб олди, у бугун Мадридга боради
"Реал" ва "Фенербахче" Арда Гюлернинг трансфери борасида келишувга эришди.
A Spor'нинг маълум қилишича, 18 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери "Реал" учун 20 миллион еврога тушади. Яна 10 миллионни мадридликлар бонус сифатида тўлашлари мумкин бўлади.
Гюлернинг товон пули 17,5 миллион евро. Бундан ташқари, "Фенербахче" унинг кейинги трансферидан 20 фоиз пул олади.
Гюлер "Реал" билан шартнома имзолаш учун бугун Мадридга етиб бориши кутилмоқда.
Аввалроқ, футболчига "Барселона" томонидан ҳам қизиқиш билдирилганди. Аммо якунда у "Реал" вариантини танлади.
Фикрлар