“Реал” тарбияланувчиси Хитойга йўл олиши мумкин
05 ноя 2019 09:00
Янгиликлар
“Реал” тарбияланувчиси Хитойга йўл олиши мумкин
“Наполи” вакили Хосе Кальехонга Чин ўлкасидан таклиф тушди.
“ll Mattino” хабарига кўра, “Наполи”нинг испаниялик 32 ёшли футболчиси Хосе Кальехон Хитой клубига ўтиши мумкин. Хосе неаполликлар сафида аввалгидан кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани сабаб январдаёқ бошқа жамоага ўтиши мумкин.
Таъкидланишича, унинг хизматларига “Далянь Ифан” клуби қизиқиш билдирмоқда. Қайд этиш лозим, ушбу жамоада “Наполи”нинг собиқ сардори Марек Гамшик ҳам тўп суради.
Маълумот учун, Кальехон жорий мавсум А Серияда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар