

"Реал Сосьедад" клуби Ла Лига якунланишига бир тур қолганда ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди. "Реал Сосьедад" "Атлетико"га мағлуб бўлди, аммо клубни таъқиб қилаётган "Вильярреал" ҳам ўз учрашувини бой берди ва сосьедадликлар ЕЧЛ йўлланмасига муддатидан аввал эга чиқишди. Клуб охирги марта 2013-2014 йилги мавсумларда бу турнирда иштирок этганди.
Европа лигаси йўлланмаси эса "Вильярреал" ва "Бетис" жамоаларига насиб қилди. Конференциялар лигаси йўлланмаси тақдири охирги турда ҳал бўлади.



