"Реал" скаутлари "Спортинг" футболчиси ўйинини кузатиб боришди
31 окт 2022 19:42
Янгиликлар
"Реал" скаутлари "Спортинг" футболчиси ўйинини кузатиб боришди
Мадрид клуби скаутлари "Спортинг" аъзоси Педро Порронинг ҳаракатларини кузатиб бормоқда.
"Қироллик клуби" вакиллари худди шу мақсадда ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигаси доирасида "Спортинг" Лиссабоннинг "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (1:1) 23 ёшли футболчининг ўйинини кўриш учун ташриф буюрди.
Порро асосан ўнг қанот ҳимоясида ҳакатланади. Шунингдек, у худди шу қанотнинг юқорироқ қисмида ҳам ўйнай олади. Испаниялик футболчининг Португалия жамоаси билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган, бироқ Педро Боррони нишонга олганига аллақачон бир йил бўлиб қолган "Реал" футболчини келаси ёздаёқ таркибига қўшиб олмоқчи.
Испаниялик футболчи ушбу мавсум 13 та ўйинда майдонда ҳаракатланди ва 4 та голга ҳаммуаллифлик қилди.
Фикрлар