"Реал" президенти Перес Лёвни жамоага олиб келмоқчи
21 ноя 2015 11:13
Янгиликлар
"Реал" президенти Перес Лёвни жамоага олиб келмоқчи
"Реал" президенти Флорентино Перес Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби"га Рафаэль Бенитеснинг таклиф қилиниши Переснинг фавқулодда қарори бўлган. Бундан мақсад Карло Анчелоттидан тезроқ қутилиш эди. Аслида Перес Лёв учун жой тайёрлаётган эди. Мураббийнинг немис футбол иттифоқи билан шартномаси 2016 йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар