

Номзодлар 14 майдан 23 майгача қабул қилинади.
Овоз бериш санаси ва жойи кейинроқ эълон қилинади. Клуб аъзолари почта орқали ҳам овоз беришлари мумкин.
Аввалроқ "Реал" президенти Флорентино Перес жамоанинг 2025/26 йилги мавсумдаги муваффақиятсиз натижаларидан сўнг муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилган ва истеъфога чиқишдан бош тортган эди. Шу билан бирга, 79 ёшли испаниялик ҳам сайловларда иштирок этиш ниятида. Унинг ваколат муддати 2029 йилда тугайди.
Мадрид клуби 2025/26 йилги мавсумда совринсиз қолади: "Барселона" Испания лигаси чемпионлигини муддатидан олдин қўлга киритди, жамоа эса аллақачон Қироллик кубоги ва Чемпионлар Лигасида иштирок этишни тугатган.



